Skip to main content
Yangiliklar

Май ойида ўтиши керак бўлган Осиё чемпионати яна қолдирилди

By 03.04.2020No Comments

Ливаннинг Байрут шаҳрида Таэквондо бўйича XIV Осиё чемпионати бўлиб ўтиши керак эди. Дастлабки тақвимга кўра қитъа чемпионати 3-6 мартга белгиланган эди. Бироқ мусобақа короновирус туфайли 13-15 май кунларига қолдирилган эди. Бироқ Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунвон Чойнинг хатига биноан апрель ва май ойидаги барча мусобақалар кейинроқ муддатга қолдирилди.

Маълумот учун, ?? Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 6та олтин, 5та кумуш ва 18та бронза, жами 29та медални қўлга киритган.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати