Skip to main content
Yangiliklar

Мақсад уйда 10 000 қадам юриш! Бу осон!

By 26.04.2020No Comments

Уйда юришнинг хусусиятлари

Ўйлаб кўринг-чи, ҳеч қандай кўнгил ёзадиган жой йўқ бир пайтда уйда 10 000 қадам юриш осон ишми? Нега йўқ бўлсин! Ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида 10 000 қадам босиш имкони бор. Бунинг учун юриш услубини ўзгартириш кифоя.

Уй бўйлаб пайпоқда ёки тиззани букиб баланд кўтариб юрсангиз, бу тос суякларингиз билан биргаликда тўпиқ бўғинини зўриқтиради. Уйни аста-секин айланиб чиқиш яхшидир. Шунда ҳатто 5000 қадамингиз 10 000 тага тенг бўлади.

Яна бир юриш техникаси – Марcел Марсо усули ёки у секин югуриш деб ҳам аталади. Гап шундаки, товон полга тегишига 1-2 мм қолганда ҳаракатни атайлаб секинлаштирасиз. Ушбу услубни пластик пантомима билан таққослаш мумкин, чунки аслида биз шу тариқа югуряпмиз ёки юряпмиз.

Қўшимча юкламадан фойдаланишим керакми?

Ҳар қандай оғирлик – гантеллар, сув билан тўлдирилган идишлар ёки нарсалар билан тўлдирилган халтани ишлатмаслик тавсия этилади. Юриш пайтида ортиқча стресс мушаклар спазмига олиб келиши ёки умуртқага юк тушиши мумкин. Aгар ҳали ҳам оғирликдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, унда юриш учун уларнинг баландлиги тўпиқ суяги даражасида бўлиши керак.

Юришга тайёргарлик кўришингиз керак

Ҳар қандай бошқа жисмоний машқларда бўлгани каби, юришга ҳам тўғри тайёргарлик керак. Юриш пайтида, ҳатто уйда ҳам озгина танани қиздириб олганингизга ишонч ҳосил қилинг. Шикастланиш хавфини олдини олиш учун машғулотдан олдин ва кейин оёқ мушакларини чўзинг.

Бутун оилани жалб қилинг!

Оилавий ўйинлар кўчада сайрнинг ўрнини босиши мумкин. Масалан, «Ортиқча стул» қизиқарли ва фаол ўйин бўлиб, у нафақат чиниқишга, балки психологик стрессни енгишга ёрдам беради. Бундан ташқари, YouTube каналида юришнинг ҳар хил турларидан фойдаланган ҳолда фитнесс машғулотларини таклиф қиладиган таниқли блоггерларга обуна бўлинг.

Югуришнинг фойдалари

Миллат соғлиғини сақлаш лигаси Президенти академик Лео Бокерия югуришнинг фойдалари ҳақида шундай дейди: «Жисмоний тарбия юрак-қон томир ва бошқа сурункали касалликлар хавфини сезиларли даражада камайтириши аллақачон исботланган. Пиёда юриш – бу ҳар қандай ёш ва жинс, ҳар қандай одам учун универсал, табиий, таниш ва физиологик жисмоний фаолият тури бўлиб, қўшимча жиҳозлар ва махсус ташкил этилган жойларни талаб қилмайди. ”

Юринг ва ютинг

Уйда оммавий мусобақаларни ташкил этишингиз мумкин. Фақат ҳамфикрларни топинг. Aгар ғалаба қозониш учун иштиёқ бўлса, машғулотларингиз янада самарали бўлади, бундан ташқари, улар кайфиятингизни кўтаради ва янги соғлом одат пайдо бўлишига ёрдам беради. Ўшанда ҳатто карантин чекловларини олиб ташлагандан сўнг ҳам доимо ҳаракатда бўласиз.

Манба: https://aif.ru/health/life/10000_shagov_doma_kak_podderzhivat_zdorovuyu_privychku_na_karantine

olympic.uz