Skip to main content
Yangiliklar

Кунига 20 дақиқа ва сиз чидамлисиз! Кун машғулоти

By 28.04.2020No Comments

Сиз учун «GERAKLION» жамғармаси бош мураббийи Евгений Богачёв томонидан тайёрланган ҳамма уйда бажара олиш мумкин бўлган ноёб машғулот топдик.

Ушбу «тўплам» қўллар, кўкрак қафаси, сон ва қорин мушакларини шакллантиради ва чидамлилигингизни сезиларли даражада оширади.

Aсосийси, уларни кичик интервалларда бажариш ва ҳар даврда 80 марта такрорлаш лозим. Тўпламни ҳозирги жисмоний ҳолатингиз изн берадиган қисмларга ажратинг.

«Масалан, агар сиз 30 сонияда атиги 10 та қўлни букиб-ёзиш машқи(отжимание)ни бажара олсангиз, бошқа элементларга ҳам ўтинг: оёқни кўкрак томонга 25 марта кўтариш, 25 марта пресс машқи (ситап) ва 20 та сакраб туриш. Шундай қилиб, сиз машқни жами 80 марта такрорлай олган бўласиз». – дейди Евгений.

Aйтганча, агар ҳали ҳам «отжимание»ларни қандай қилишни билмасангиз, бу муҳим эмас, сиз дастлабки ҳолатни ишончли бошлаб олинг. Лекин тизза ерда бўлиши керак. Шундай қилиб, бу осонроқ бўлади.

Манба: https://lifehacker.ru/trenirovka-dnya-11/