Skip to main content
Yangiliklar

Кирсти Ковентри ХОҚ Атлетлар комиссиясини 2021 йилгача бошқариши мумкин

By 06.04.2020No Comments

Халқаро Олимпия Қўмитаси ХОҚ Атлетлар комиссиясининг ваколатларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Комиссия таркибидаги тўртта спортчи: раиси Кирсти Ковентри, ҳамраиси Данка Бартекова, франциялик Тони Эстанге ва австралиялик эшкак эшувчи Жеймс Томкинс 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада пайтида истеъфога чиқиши керак эди. Уларнинг саккиз йиллик муддати тугайди, аммо тўрт йиллик даврнинг асосий бошланиши 2021 йилгача кечиктирилиши уларнинг сайловгача комиссияда қолиши эҳтимолини оширди.

ХОҚ Aтлетлар комиссиясида жами 30 нафар спортчи тўртта бўш ўрин учун кураш олиб борадилар. Номзодлар орасида ҳамюртимиз, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби Оксана Чусовитина ҳам бор. Ташкилотнинг спорт ишлари бўйича директори Кейт Макконеллнинг айтишича, ХОҚ ушбу комиссия таркибидаги аъзоларнинг муддати тугаганлигини тасдиқланганидан кейин сайловни кейинга қолдириш масаласида қарор қабул қилади.

ХОҚ Атлетлар комиссияси раиси ва унинг ўринбосари учун алоҳида овоз бериш 2020 йил август ойида Токиода бўлиб ўтиши керак эди. Комиссия раиси автоматик равишда ХОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси саналади.

 

olympic.uz