Ўз-ўзини яккалаш шароитида бўш вақтимиз кўп бўлади ва унда фильмлар томоша қилиш, китоб ўқиш, янги нарсалар ўрганиш ва ҳатто компьютер ўйинларига вақт топиш каби ўзимизни хурсанд қиладиган нарсаларга қўл уриш имконияти мавжуд. Афсуски, замонавий гаджетларсиз бунинг аксариятини бажариш иложи йўқ. Уйда ўтирганда улардан кўпроқ фойдаланамиз. Бу эса кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади.
Ўз интервьюсида Ростов вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар офтальмологи Aлександр Ушников карантин даврида энг хавфли воситалар ҳақида гапириб берди.
Эътиборлиси, ушбу рўйхатда биринчи ўринни мобил телефонлар эгаллади. Бундай шароитда деярли ҳар қандай мулоқот ва алоқа у орқали ўтади. Биз смартфондан қўнғироқ қилиш, хабар ёзиш, «google»дан керакли маълумотларни олиш, янгиликлар алмашиш, ижтимоий тармоқларни текшириш, телеграм каналларини ўқишда фойдаланамиз. Аслида бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо бир нарса аниқ. Бу дордан қутилишни ҳар қанча хоҳламайлик, барибир гаджетсиз иш тутолмаймиз. Бундай ҳолатда дуч келадиган муаммо сиртда ётмайди. Кўриш қобилиятимиз аста-секин ёмонлашаётганини сезмаймиз. Аслида бунинг олдини олиш қийин эмас. Бунинг учун қурилмадан қанча соат фойдаланганликни назорат қилинг.
Кўз учун иккинчи ёмон нарса бу планшетлар. Изоляцияда ўзига кўпроқ вақт ажратишни хоҳлаган ота-оналар болаларини чалғитиш учун кўпинча қўлларига планшет бериб қўйишади. Улар учун мультфильмлар, кўнгилочар ўйинлар қўйиб беришади. Бу усул ҳақиқий муносабат ўрнини боса олмайди ва боланинг кўриш қобилиятига ёмон таъсир қилади.
«Икки ёшдан беш ёшгача бўлган болалар кун бўйи мультфильмларни томоша қилишади. Бу қатъиян мумкин эмас. Яхшиси, ўйнаш, расм чизиш, бирор нарса ясаш билан шуғулланиш ёки болаларга китоб ўқитиш керак. Aммо кўриш аъзоларига бундай юклама бермаслик лозим», – дея огоҳлантиради Ушников.
Уяли телефонлар ва планшетларни ноутбук ва компьютерлар таъқиб этиб боради. Улардан доимий фойдаланиш кўз мушаклари кучланишига ва спазмига олиб келади. Шифокор ўзининг бемори экранга қараганида унинг кўзини икки марта камроқ очиб-ёпишини пайқади. Бу охир-оқибат қуруқ кўз синдроми каби кенг тарқалган касалликка олиб келади. Кўриш органи кўз ёшини ажратишни тўхтатади. Бу эса қуруқлик ва намлик етишмаслигини келтириб чиқаради.
Aгар масофадан туриб ишлаётган бўлсангиз ва электрон қурилмаларда камроқ вақт сарфлай олмасангиз, кунига камида 5-6 маротаба камида 30 дақиқадан танаффус қилинг.
Мутахассис деразага яқинлашишни, бир кўзни қўл билан ёпишни ва диққатни масофадаги бошқа нарсаларга қаратишни маслаҳат беради. Кейин ойнанинг ўзига қаранг. Бундай гимнастика гаджетларнинг кўзингизни кўриш қобилиятига салбий таъсирини камайтиришга ёрдам беради.
Соғ бўлинг!
Манба: https://lenta.ru/
olympic.uz