Skip to main content
Yangiliklar

Карантинда ҳам бўш қолмаймиз! Ширинлик спортчилар уйда машғулотни давом эттиришмоқда

By 01.04.2020No Comments

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг барчалари бугунги кунда карантин муддатини ўз уйларида ўтказишяпти. Аммо бу машғулотлар тўхтаб қолди, дегани эмас.

Сирдарё вилоятидаги Ширин шаҳри болалар-ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш, енгил атлетика, бокс, бел олиш кураши, бадиий гимнастика, стол тенниси гуруҳи шуғулланувчилари карантин вақтида тренерларининг кўрсатмалари асосида машғулотларини #БИЗ_УЙДАМИЗ_СИЗ_ҲАМ_УЙДА_ҚОЛИНГ шиори остида ўз уйида давом эттиришмоқда.

Карантин вақтида ҳам шогирдларини бўш қолмаслиги учун фидойилик қилаётган Б. Атамуродов, А. Абдукаримов, Ш. Аманликов, У. Эшиев, Д. Эшонқулова ва Қ. Мовланов каби мураббийлар номини алоҳида тилга олиш мумкин.

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзолари, кўп карра Осиё ва республика чемпионлари А. Абдужабборов, С. Абдувалиев ва Л. Исломовалар карантин вақтида машғулотларини ўз уйларида давом эттиришмоқда.

Бундан ташқари, спорт мактабининг бокс ва футбол тўгараги шуғулланувчилари ҳам уйларида машғулот олиб бораётгани доимий назорат қилиб бориляпти.

Хуллас, ширинлик спортчиларнинг ҳам шиори битта – карантин машғулотларга халақит бермайди.

 

olympic.uz