Skip to main content
Yangiliklar

Интервью: Нурали Акрамов: “Мақсадимиз Жиззах вилояти таэквондосини Республикада биринчи ўринга чиқариш”

By 16.04.2020No Comments

Акрамов Нурали Набиевич 2006 йилдан буён Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Жиззах вилоят бўлимини бошқариб келади.

– Вилоят кесимида қандай ишлар амалга оширилмокда, ҳар бир туманда секциялар борми?
– Ҳозирги кунда Вилоят ҳокимлиги ва Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан спортга ва таэквондо WT спорт турига катта этибор қаратилган. Жиззах вилоят бўлими спортчилари 1300 нафардан ортиқ бўлиб, уларга 35 нафар мураббийлар машғулот олиб боришмоқда. Бўлимнинг иш фаолияти бўйича Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳар йили тақвим режа ва йиллик чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ҳар бир тренер ва ҳакамлар билан иш олиб борилмоқда. Вилоятимизнинг Зомин, Ғаллаорол, Фориш, Арнасой, Зарбдор Шароф Рашидов, Бахмал, Янгиобод туманлари ва Жиззах шаҳридаги секцияларда машғулотлар мунтазам олиб борилмоқда.

– Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга давогар бўлган ёшлар учун алоҳида машғулотлар ҳам ташкил этиладими?
– Ўтган 2019 йил давомида Жиззах шаҳрида Жиззах вилоят таэквондо WT спортчилари, ўсмирлар, ёшлар ва катталар асосий таркиби учун 2 маротаба ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилди. Бунинг самараси вилоятимизда таэквондо WT турини оммалашиши ва Республика чемпионати ва кубокларида вилоятимиз спортчилари кўплаб совринли ўринларни қўлга киритишди. Ҳозирда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 пандимияси тугаганидан сўнг, бу йил ҳам камида 3 маротаба йиғин ўтказишни режалаштирилганмиз.

– Клубларда спорт жихозлари етарлими? Шуғулланиш учун имкониятлар борми?
– Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва БЎСМлар томонидан спорт жиҳозлари даян тўшамалари имконият даражасида етказиб берилмоқда. Вилоят федерацияси томонидан ҳар бир секциялар жиҳозлар билан таъминлаб борилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида ҳомийларимиз томонидан электрон мослама олиш режалаштирилган.

– Вилоятда Республика ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш режаси борми?
– Вилоятимизда Республика чемпионати ва ҳалқаро мусобақалар ўтказиш масаласида Республика Ассоциациямиз томонидан рухсат бўлса албатта ўтказиш мақсадидамиз. Халқаро турнирлар ҳамда Осиё, Жаҳон чемпионатларида иштирок этган Жиззах вилоят спортчиларидан Республика терма жамоаси аъзолари Суҳроб Бобобеков, Озода Собиржонова ва Абдуллажон Шомуродов фахрли спортчиларимиздан.

– Вилоятда кечаги таеквондо кандай эди, бугунги ва келажакдаги таеквондо қандай бўлади?
– Вилоятимизда таэквондо WT турини кечаги ва бугунги аҳволи ҳақида гапирсак бунга бир нима дейиш жуда қийин, яни хозирги такомиллашув даврида ҳар бир вилоятдан кучлилар етишиб чиқмоқда. Ҳаммага сир эмас олдинлари фақат Тошкент шаҳрида кучли тренер ва спортчилар бўлса ҳозирги кунда Вилоятимиздан ҳам яхши маҳоратли мураббий ҳамда спортчилар етишиб чиқмоқда. Вилоятимиз кечаги кунида тажрибали мураббийлар кам бўлган бўлса ҳозирда тажрибали мураббийлар кўплаб топилади. Келажакдаги олдимизга қўйилган мақсадимиз вилоятимизни Республикада биринчи ўринга чиқариш.

– Ҳакамлар, мураббийлар фаолияти хақида тўхталиб ўтсангиз.
– Жиззах вилоят таэквондо мураббийлари хозирги замонавий таэквондо билан ҳамнафас иш олиб боришмоқда. Мураббйи ва ҳакамлар фаолиятига келсак ҳар бир вилоят чемпионатлари олдидан мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар ташкиллаштирилиб келинмоқда. Вилоятимизда 35 нафар мураббийларимиздан 15 нафари вилоятда, 6 нафари Республика чемпионатларида ҳакамлик қилишмоқда. Вилоятимизнинг фахрли мураббийларидан Аймбетов Канат, Ахмаджонов Худоёр, Хамрақулов Музаффар, Умаров Нуриддин, Бўриев Миржалол, Каримов Ғайрат, Хайруллаев Хаёт, Номозов Жаҳонгир, Намуратов Умид, Ачилова Севара, Исмоилов Дилмурод, Неъматов Шерзод ва Шерқулов Камолжон фаолиятларига алоҳида раҳмат айтиб қоламан.

– Вилоят раҳбари сифатида нима қилишим керак деб уйлайсиз?
– Вилоят раҳбари сифатида Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5та муҳим ташаббус бўйича иш олиб бориш, аҳоли ўртасида ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун жалб қилиш ҳар бир БЎСМлар ва спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва вилоят федерациямиз фаолиятини маблағ томонидан бойитишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Вилоятда паратаэквондони ҳам ривожлантиришни бошлаганмиз. Келажакдаги мақсадимиз Жиззах вилоятидан Жаҳон ва Олимпия ўйинлари ғолиблари етиштириш йўлида кучимиз борича иш олиб бориш.