Skip to main content
Yangiliklar

Қилич тиғидаги ҳаёт. Собиржон Рўзиев

By 04.04.2020No Comments

Ўзбек спорт қиличбозлик тарихи 1950 йиллардан бошланади. Ўзбекистон қиличбозлари биринчи марта СССР Биринчи спартакиадасидаги мусобақаларда иштирок этишган.

Рапирачи Собиржон Рўзиев ўзбек спортчиларидан биринчи бўлиб Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилган. 1974, 1975 ва 1981 йилларда у жаҳон чемпиони бўлган, 1980 йилги Олимпия ўйинларида жамоавий баҳсларда кумуш медални қўлга киритган.

1992-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган. 1995-2003 йилларда – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг президенти лавозимида меҳнат қилди. У Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси президенти ҳам бўлиб ишлади.

1998 йилда Халқаро Олимпия қўмитасининг кумуш, 2002 йилда Миллий Олимпия Қўмиталари Aссоциацияси олтин ордени билан тақдирланган.

 

olympic.uz