Skip to main content
Yangiliklar

Грецияда Халқаро Олимпия академияси реконструкцияси бошланди

By 06.04.2020No Comments

Қадимги Олимпия ватанида (Греция) Халқаро Олимпия Aкадемияси (ХОA) бинолари мажмуасида таъмирлаш ишлари бошланди.

Модернизация жараёни ХОҚнинг 12 миллион евро миқдоридаги сармояси асосида амалга ошириляпти. Ушбу қарор аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах томонидан қабул қилинган эди.

Aкадемия 2021 йилда ўзининг 60 йиллиги муносабати билан қайта иш бошлайди.

“Мен академиянинг ХОҚ идоралари билан яқиндан ишлашини жуда хоҳлайман. Хусусан, Олимпия маданияти ва мероси фонди, Олимпия тадқиқотлари маркази, Олимпия бирдамлиги маркази ва ХОҚнинг корпоратив тадбирлар ва хизматлар бўлими билан Олимпия қадриятларини тарғиб этишга қаратилган ўқув семинарларини режалаштирмоқдамиз», деди академия президенти Исидорос Кувелос.

Халқаро Олимпия академияси 1961 йилда ташкил этилган. Таълим дастурлари иштирокчилари чодирларда (ёки палаткаларда) ухлашди ва очиқ ҳавода маърузалар тинглашди. Доимий бинолар 1960-йилларнинг охирида қурилган ва 90-йилларда янги маъруза театр комплекси қурилган.

2007 йилда Пелопоннесни қуршаб олган ёнғин пайтида объектнинг баъзи қисмлари шикастланган.

Турар жой бинолари, ресторан, дам олиш масканлари, спорт иншоотлари, конференция хоналари ва ўқув хоналари замонавий талаблар асосида реконструкция қилиниши режалаштирилган.

ХОҚ маълумотларига асосан тайёрланди.

Фото: ХОҚ