Skip to main content
Yangiliklar

Эрталаб саккизгача бажарилиши керак бўлган 8 иш

By 30.04.2020No Comments

Кунни керакли тарзда белгилаш учун тонгни тўғри режалаштиринг ва ташкил қилинг.

1. Кечки пайтдан тайёргарлик кўринг

Нима қилаётганингизни кузатиб боринг. Ҳаракатларингиз стрессга олиб келмаслиги керак. Aкс ҳолда, уйқингизга халақит берувчи кортизол гормони ишлаб чиқарила бошлайди. Оқшомни тўғри ўтказишга ёрдам берадиган бир нечта қоидалар:

• ётишдан бир соат олдин гаджетлардан фойдаланишни тўхтатинг.
• Телефонингизда парвоз (полет) режимини ёқинг.
• Иш ҳақида ўйламанг.
• Яқинларингиз билан вақт ўтказинг.
• Ухлаш учун керакли шароитларни яратинг.

2. Етти соатдан кўпроқ ухланг

Танамиз худди смартфонга ўхшайди. Шу боис у тўлиқ заряд олиши керак. Ҳар куни етарлича ухлаш жуда муҳимдир. Бундан ташқари, соғлом ва тўлиқ уйқу хотира, креативлик ва эътиборни яхшилайди, стресс ва тушкунлик хавфини камайтиради.
Aйтганча, етарлича ухлашни бошлагач, эҳтимол эрталаб қаҳва ичиш одатидан воз кечарсиз.

3. Ўзингизга ваъда берган вақтда уйғонинг

Ўзингизга ишончни ўрганишингиз керак. Aгар эрталаб соат 7 да туришга қарор қилган бўлсангиз, шу вақтда уйғонинг. Aмалга оширилганми ёки йўқми, ваъда кунни ижобий ёки салбий томонга йўналтиради.

4. Муҳитни дарҳол ўзгартиринг

Уйғониб, дарҳол кўчага чиқинг. Ёки ҳеч бўлмаганда бошқа хонага ўтинг. Шундай қилсангиз, хурсанд бўласиз ва энергия тўплайсиз. Чунки миямиз янги нарсаларни яхши кўради.

5. Медитация қилинг ва мақсадларингизни ёзиб боринг

Эрталаб ўйламасангиз, ҳаётингиз ҳақида қачон қайғурасиз? Aхир айнан шу пайтда миямиз ижод учун мос бўлади. Медитация билан шуғулланинг. Кейин барча истакларингиз амалга ошганда ҳаётингиз қандай бўлишини тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни бахтиёрлик туйғуси билан синаб кўринг. Бу келажакни ўтмишдагидан фарқлаш учун ҳар хил нарсалар қилишга ёрдам беради.

«Тасаввур билимдан муҳимроқдир. Билим чекланган. Тасаввур бутун дунёни қамраб олади».
                                                                                                                 Альберт Эйнштейн

Махсус дафтарда нафақат мақсадларингизни, балки тўлов эвазига бўлса ҳам унга эришиш муддати ҳақида ёзинг.

6. Спорт билан шуғулланинг ва фойдали нарсаларни тингланг

Бадантарбия қилинг ёки дўконга боринг. Шу пайтда, аудиокитоблар, подкастлар ёки севимли мусиқаларни тингланг. Ҳаракат мияни яхшилайди.

7. Мия учун фойдали бўлган овқатларни истеъмол қилинг

Ёнғоқ ва мағизлар. Уларда когнитив қобилиятни қўллаб-қувватлайдиган Е витамини мавжуд.

• Aвокадолар. Қон айланишини яхшилайдиган моно тўйинтирилган ёғ кислоталари мавжуд. Бундан ташқари, қон босимини туширишга ёрдам беради.

• Лавлаги. Унинг антиоксидантлари танани саратон касаллигидан ҳимоя қилишга ёрдам беради ва нитратлар мия қон айланишини яхшилайди.

• Черника. Ушбу мевада кўп миқдордаги антиоксидантлар, C ва К витаминлари, клетчаткалар мавжуд. Галик кислота мияни стресс ва бузилишдан ҳимоя қилади.

• Суякли шўрва. Бу ичакларни меъёрлаштиради, таркибидаги коллаген яллиғланишни енгиллаштиради. Фойдали аминокислоталар иммун тизимини мустаҳкамлайди ва хотирани яхшилайди.

• Кокос ёғи. Бу яллиғланиш жараёнларини бостиришга, хотирани яхшилашга ва ичакдаги зарарли бактерияларни йўқотишга ёрдам беради.

• Куркума. У билан миянинг кислород истеъмолини яхшиланг.  Фикрларингиз теранроқ бўлади.

8. Муҳим иш ёки қийин вазифани бажаринг

Бир куни Марк Твен шундай дейди: “Агар эрталаб тирик қурбақани истеъмол қилсангиз, кун давомида сизга бундан ҳам ёмонроқ нарса бўлмайди. Ўз қурбақангизни «енг» ва аниқроғи, энг қийин бўлиб туюлган ишларни бажаринг”.

Муваффақият фақат бойлик сингари яратилиши мумкин. Шунинг учун ижодий кайфиятингизни ёқинг, кун бўйи уни сақлашга ҳаракат қилинг ва ишга киришинг.

Манба: https://lifehacker.ru/chto-nuzhno-sdelat-utrom/