Skip to main content
Yangiliklar

Эмоционал иммунитетни қандай ривожлантириш мумкин

By 15.04.2020No Comments

Замонавий дунё шундай тартибга солинганки, биз доимо ташқи таъсирларга дуч келамиз. Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда мақолаларни ўқиб чиққач, бизда янада кўпроқ салбий ҳис-туйғулар ва стресслар пайдо бўлади. Ихтиёрсиз равишда молиявий янгиликлар шарҳловчисининг салбий изоҳларини ёзиб оламиз. Салбий ҳис-туйғулар ҳамма ерда қамраб олади: транспортда, жамоат жойларида, ишда ва бошқаларда чарчаган ва ҳаётдан кўнгли қолган одамлар билан мулоқот қилишга мажбур бўламиз. Дунё жуда тор ва кўплаб алоқалар билан чалкашиб кетган, шунинг учун биз ҳиссий иммунитетимизни оширишимиз керак. Буни бажаришда ёрдам берадиган бир нечта қоидаларни тавсия қиламиз.

Ўз реакциянгизни ўзгартиринг. Aгар сиз стрессга ижобий муносабат билан ёндашсангиз, яъни сиз у билан курашишни тўхтатганингизда, пассив стресс даражаси 23% га камаяди. Aгар барча хавфларни қабул қилаверсангиз, на ақл ва на тана юзага келган муаммога ижобий жавоб бермайди. Стрессли вазият мияни кучайтириши, диққатни кескинлаштириши ва ҳатто янги истиқболларни очиши мумкинлигига қарамай.

Руҳий зўриқишга қарши антителаларни ишлаб чиқинг. Бировнинг руҳий босимига жавобан хатти-ҳаракатингиз билан муомала қилишингиз керак. Aгар сизга қайғули ҳикоя айтилса, суҳбатдошга зерикарли оҳангда жавоб берманг. Тушуниш, бош ирғашдан кўра табассум – бу сизга ҳам, «стрессли»га ҳам куч бағишлайди. “Мен бандман. Тезроқ гапиринг»,» Сизнинг қўнғироғингиздан мамнунман» деб жавоб қайтаринг. Шунда ҳаётингизда стресс камроқ бўлишини кўрасиз.

Ўзингизга ишончни оширинг. Ўзингизни қанчалик юқори баҳоласангиз, шунчалик катта куч билан вазиятларни енгишга тайёрмиз. Бошқаларга ҳамдардлик билдиринг, лекин уларнинг салбий ҳис-туйғулари ва стрессларини ҳеч қачон ўзингизга олманг ва буни қандай қилишни ўрганиш учун ўз шахсият чегараларини аниқ билишингиз ва ҳурмат қилишингиз керак.

Эмланинг. Йўқ, булар сиз ўйлаган вакциналар эмас. Бу бутунлай бошқача. Масалан, эрталаб сизга нима маъқул бўлишининг қисқа рўйхатини тузинг.

Соғлом ва бахтли ҳаёт калити нафақат жисмоний саломатлик, балки ҳиссиётга ҳам боғлиқ. Бировнинг нохуш кайфиятини қабул қилманг, лекин ўзингиз ҳам унинг манбаи бўлманг. Ёдингизда бўлсин! Ҳамма нарсага ижобий муносабатда бўлиш керак. У ўз ҳаётингиз ва бошқалар турмуш тарзини яхшилайди.

 

olympic.uz