Skip to main content
Yangiliklar

Бутун дунё карантинда. Хитойда эса оғир атлетика бўйича тест режимида чемпионат ўтказилди

By 03.04.2020No Comments

Чин ўлкасида бошланган коронавирус бугунги кунга келиб бутун дунё бўйлаб тарқалиб бўлди. Хитой эса айни пайтга келиб, касалликни деярли енгиб бўлди ва мамлакатда ҳаёт яна “жонлана” бошлади. Хусусан, бир қатор провинцияларда ишлар бошланди, жамоат транспортлари ҳаракатланишига рухсат берилди. Яна бир аҳамиятлиси ушбу мамлакат оғир атлетика мураббийлари тест режимида ички чемпионатини ўтказди.

Ушбу синов мусобақасидан асосий мақсад карантиндан сўнг атлетларнинг жисмоний ва техник ҳолатини кўздан кечиришдан иборат бўлди. Шу боис хитойлик мураббийлар синов мусобақасига эркаклар ва аёллар ўртасида Токио Олимпиадасига даъвогар бўлган иштирокчиларини қўйишди. Таъкидланишича, якуний натижадан мураббийларнинг кўнгли деярли тўлган.