Skip to main content
Yangiliklar

Бугун «Компьютер ва интернет куни»

By 12.04.2020No Comments

Xалқаро 12 апрель – Компьютер ва интернет куни норасмий байрам бўлиб, компьютер мутаxассислари ушбу байрамни кенг нишонлайдилар.

1946 йил 12 апрел куни дунёда аниқ ишлайдиган биринчи электрон компьютер ENIAC I (Electrical Numerical Integrator And Calculator) намойиш этилди. Биринчи ҳисоблаш машинасини ишлаб чиқариш ишларига Америка армияси ҳомий бўлган, компьютер уларга ҳарбий режа ва дастурларни ўтказиш учун керак бўлган.

ENIAC I компьютери 1955 йил 2 октабрда 23 соат 45 минутга қадар ишлади, кейин бўлиб ташланди. Албатта, ундан аввал ҳам компьютерлар яратилган, лекин ҳаммаси эксприментал нусxалар бўлган. Аслида, биринчи компьютер – Беббидж аналитик машинаси, лекин ENIAC ҳақиқатда амалиётда биринчи энг аниқ ишлайдиган компьютер ҳисобланади. Ваҳоланки, айнан ENIACдан замонавий компьютерларга иккиламчи ҳисоблаш системаси мерос қилиб олинган. ENIAC ўз даврининг энг муҳим вазифасини: армиянинг баллистик жадвалларинг ҳисобларини бажариш мақсадида яратилган эди. Армияда артиллерия ва авиатсиянинг эҳтиёжлари учун баллистик жадвалларинг ҳисоблари билан шуғулланувчи бўлимлари бўлган. Бу бўлимларда инсонлар Армия Калкулятори деган лавозимларда ишлаганлар. Ҳақиқатда, “ҳисоблаш манбалари”нинг қуввати ва ишлаб чиқарилиши етарли даражада бўлмаган. Шу сабабли кибирнетиклар 1943 йилнинг бошларида ENIAC компьютерининг янги модели бўйича ишлаб чиқариш консепциясини яратдилар.

Айнан шу сабабли 12 апрель – «Компьютер ва интернет куни» байрами этиб нишонланади.