Skip to main content
Yangiliklar

Бошқаларга нисбатан тоқатлимисиз?

By 22.04.2020No Comments

«Менинг сабр-тоқатим тугади!» – бу жумлани қанчалик тез-тез тилга оласиз? Назарингизда камми ёки аксинча кўп учрайдими? Унда ушбу психологик тест айнан сиз учун. Бу бошқаларга нисбатан сабр-тоқатингиз даражасини аниқлашга ёрдам беради. Aсосийси, тез ва иккиланмасдан жавоб беришингиздир.

1. Ўзингизда қизиқ ғоя бор деб ўйладингиз, аммо унга хайрихоҳлик билдирмадингиз. Афсусландингизми?
а) ҳа
б) йўқ

2. Дўстлар билан учрашганингизда, кимдир ўйин таклиф қилади. Қайси тамойилни афзал кўрасиз?
а) яхши ўйнайдиганлар борлиги учун қатнашдингиз
б) ўйин қоидаларини ҳали билмайдиганлар борлиги учун ўйнадингиз

3. Сиз учун ёқимсиз янгиликни хотиржам қабул қила оласизми?
а) ҳа
б) йўқ

4. Жамоат жойида маст одамларни кўриб безовталанасизми?
а) агар улар маълум чегарадан чиқишмаса, бу мени умуман қизиқтирмайди
б) ўзини назорат қила олмайдиган ҳар қандай одам мен учун ёқимсиз бўлган

5. Касбингиз, даражангиз ва одатларингиздан ташқари бошқа касб эгалари билан муносабатда тез тил топиша оласизми?
а) бу мен учун қийин
б) бундай нарсаларга эътибор бермайман

6. Ўзингиз объекти бўлган ҳазилга қандай қарайсиз?
а) менга нисбатан ҳазиллар ҳам, ҳазилкашлар ҳам ёқмайди
б) ҳазил мен учун ёқимсиз бўлса ҳам, худди шу тарзда жавоб беришга ҳаракат қиламан

7. Кўпчилик ўзига номуносиб жойда ўтириб, ўзига тўғри келмайдиган ишни қиляпти, деган фикрга қўшиласизми?
а) ҳа
б) йўқ

8. Сиз умумий эътибор объекти бўлган дўстингиз (дугонангиз) билан бирга вазиятдасиз. Бунга қандай муносабатда бўласиз?
а) ростини айтсам, эътиборнинг мендан чалғитилиши мен учун ёқимсиз
б) Ҳамроҳим учун шунчаки хурсандман

9. Меҳмондорчиликда замонавий ёш авлодни танқид қиладиган, ўтмишни улуғлайдиган кекса одамни учратиб қолдингиз. Бунга қандай муносабатдасиз?
а) тўғри баҳона билан у ердан чиқиб кетиш
б) баҳсга киришиш

Энди фикрларни ҳисобланг. Фақат қуйидаги жавоблар учун 2 балл ёзинг: 1б, 2б, 3б, 4а, 5б, 6б, 7б, 8б, 9а.

0 дан 4 баллгача. Сиз қатъиятли ва ўжарсиз. Кўпинча овозингизни баланб кўтарасиз ва бошқаларга ўз фикрингизни билдиришга ҳаракат қиласиз. Сизга одатдагидан фарқли фикрлайдиган ёки хатти-ҳаракат қиладиган одамлар билан муносабатни ривожлантириш қийин кечади.

6 дан 12 баллгача. Сиз ўз ҳуқуқ ва эътиқодингизни ҳимоя қилишингиз мумкин, лекин айни пайтда зарур бўлса фикрингизни ўзгартирасиз. Бу суҳбатдошингизга, айниқса, у заифроқ характерга эга бўлса, ҳаддан ташқари шафқатсиз ва ҳурматсиз эканлигингиздан бўлади.

14 дан 18 баллгача. Сиз ўз эътиқодларингизга қатъий ишонасиз, аммо асосли далилларни қабул қилишга етарлича мослашувчансиз. Гарчи дастлаб бирон-бир ғоя ёки ҳаракат қарама-қарши кўринса ҳам, уни маъқулланмасангиз ҳам уларни қабул қилишингиз мумкин. Суҳбатдошингиз ва унинг қарашларини ҳурмат қилинг.

 

olympic.uz