Skip to main content
Yangiliklar

Болани қандай қилиб олдига мақсад қўйишга ва унга эришишга ўргатиш

By 26.04.2020No Comments

Мақсадни белгилаш қобилияти замонавий дунёда зарурий маҳоратдир. Шунинг учун буни ёш авлодга ўргатиш жуда муҳим.

Фарзандингизга мақсадини имкон қадар аниқ белгилаш ва уларга эришишда қандай ёрдам керак, дейди болалар психологи ва болалар ва ўсмирлар учун профессионал мураббий Марина Ким.

Болaгa ёрдaм беринг

Фарзандларингиз билан вазифаларни режалаштиринг. Уларга ўз мақсадини аниқ тушунишга, устувор томонларни тўғри белгилашга ва ҳаётда фаол позицияни эгаллашга ўргатиш керак. Ушбу қоидалар болалар коучинги асосини ташкил қилади.

Ҳaқиқий мaқсaдни тушунтиришга ёрдам беринг

Ота-оналарнинг асосий вазифаси болага маълум бир мақсадни шакллантиришга ёрдам беришдир. У боланинг ёшига мос бўлиши кераклиги, шунингдек, унинг ҳаётий афзалликларидан келиб чиққан ҳолда эслаш керак. Шундай қилиб, фарзандингиз бу жараёндан завқланиб, мақсадга интилиш иштиёқи ортади.

Фарзандингизга мақсад борасида қарор қабул қилишга ёрдам бериш учун ушбу жадвални тўлдиришни сўранг:

Aгар у жавоб беришга қийналса, болага ёрдам беринг. Жадвал қанча тўлиқ тўлдирилса, аниқ мақсад тўғрисида қарор қабул қилиш осонроқ бўлади.

Жадвални таҳлил қилинг

Боланинг жавобларига асосланиб, керакли натижага эришиш учун нимани ўрганиши кераклигини аниқланг.

«Мавжуд билимлар» ва «Сиз нимани ўрганишингиз керак» катакларига асосланиб, сиз дарҳол ҳаракатнинг миқёсини тушунасиз.

Aгар болангиз аллақачон зарур билим ва кўникмага эга бўлса, унда қўшимча равишда бунинг устида ишлашга арзийди. Танланган мавзу бўйича дунёқарашини кенгайтиринг ва иложи борича деталларни ўрганинг.

Aгар талаб қилинадиган билим даражаси жуда кичик бўлса, унда керакли устуворликларни белгиланг ва ўқиш учун етарли вақт ажратинг.

Aгар вақт чекланган бўлса, унда маълум бир вақт ичида ўзлаштирилиши керак бўлган энг муҳим жиҳатни аниқланг.

«Мен нима қилишим керак» бандида бола босқичма-босқич ҳаракатлар режасини тузиши керак. Масалан, университетга қўнғироқ қилиш, «Очиқ эшиклар» кунига бориш, Олимпиадада қатнашиш учун ариза бериш ва ҳк.

Болaни қўллaб-қуввaтлaнг

Ота-она ёрдами – бу бола учун энг муҳим нарса. Фарзандингиз билан бир маромда бўлишга ҳаракат қилинг, биргаликда ўзларингизнинг манфаат ва мажбуриятларингизни муҳокама қилинг.

Ёлғон умидларни берманг. Aгар болага молиявий ва жисмоний томондан ёрдам бериш имкониятингиз бўлмаса, уни дарҳол хабардор қилиш яхшироқдир.

Ўз мақсадларига эришиш учун бола нафақат ота-оналарнинг ресурсларини жалб қилади, улар бу соҳада муваффақият қозонган дўстлар ёки қариндошлар бўлиши ҳам мумкин.

Унга барча имкониятларни кўрсатинг ва қўлингиздан келганини қилинг.

 

olympic.uz