Skip to main content
Yangiliklar

Болалар учун онлайн таълимни қандай ташкил қилиш керак?

By 13.04.2020No Comments

Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мамлакатларда масофавий таълим тизими кенг жорий этилмоқда. Бу бир томондан карантин режими вақтида қийин вазиятдан чиқишнинг мақбул ечими сифатида кўрилаётган бўлса, бошқа томондан, ўқитувчилар ва ота-оналар учун қатор муаммоларни юзага келтирмоқда. Чунки бундай алоқа усули кўплаб ўқув муассасаларида илгари синовдан ўтказилмаган.

Онлайн ўқишнинг асосий муаммоси шундаки, болалар учун ўқитувчи билан жонли мулоқотда бўлмасдан узоқ вақт ўқиш жуда қийин. Айнан шу сабаб улар тезда ўқишга қизиқишни йўқотади. Aфсуски, ушбу қийинчиликдан ташқари, ўқитувчилар онлайн дарслар давомида бошқа муаммоларга ҳам дуч келишади. Қуйида улардан баъзиларини кўриб чиқамиз ва унинг самарали ечимларини топишга ҳаракат қиламиз.

1-муаммо. Ўқувчиларга фикрингизни етказиш ва мавзуларни тушунтириш қийин

Ўқитувчилик касбидаги муҳим маҳорат ҳар доим ўқувчини дарсга эътиборини жалб қилиш ва уларга янги маълумотларни етказиш қобилияти сифатида қаралган. Бироқ, буларнинг бари фақат ўзаро мулоқот орқали мумкин. Ўқитувчи офлайн дарсни жўшқин руҳда ўтказгани боис ўқувчиларнинг камида 80 фоизи уни тинглайди. Онлайн дарсларда ўқувчиларнинг туйғуларига таъсир қилиш имконияти камроқ бўлгани сабабли таъсири ҳам камроқ бўлади. Шунинг учун улар осонроқ чалғийди ва диққатни жамлаш қийин кечади.

Ечим: ўқитувчилар янада интерфаол бўлиши ва болаларни мунтазам равишда қизғин мунозараларга жалб қилиб туриши керак.

2-муаммо. Юқори синф ўқувчиларини эргаштириш қийин

Юқори синф ўқувчиларини бир вақтнинг ўзида экран олдида жамлаш мумкин эмас. Шу сабабли, уларнинг баъзилари кўринмаслигидан фойдаланиб, шунчаки ўз ишлари билан машғул бўлишади. Катта талабалардан фарқли ўлароқ, болалар билим олишда аниқ мотивацияга эга эмас ва бу ёшда ўз-ўзини тарбиялаш маҳоратини бўлмайди.

Ечим: синфни кичик гуруҳларга бўлиш, шунингдек, дарс вақтини қисқартириш керак. Дарс 45 минут ўрнига ярим соат давом этиши ва синфда 30 эмас, 15 киши бўлиши керак. Шунда ўқитувчи ҳар бир болани назорат қила олади ва у ўз навбатида дарсда янада фаол қатнашади.

3-муаммо. Болалар доимо бараварига гапиради

Натижада, ҳар бир сўздан кейин ҳам тоғдагидек, ҳам карнайда чиққандек акс садо бера бошлайди.

Ечим: мавзуни тушунтириш жараёнида ўқувчиларнинг микрофонини ўчириб қўйинг, яъни саволга жавоб беришга ҳожат қолмасин, фақат ўқитувчини тинглаш имконини қолдиринг. Бунинг учун ўқитувчи ўз аккаунтидан ҳар бир ўқувчининг mute тугмачасини босиб, овозини ўчириб қўйиши мумкин.

4-муаммо. Онлайн дарс пайтида болалар ўйин ўйнайди ёки чат орқали суҳбатлашиб ўтиради

Онлайн дарсларда ўқувчилар ўйин ўйнашлари, суҳбатлашиб ўтириши ёки бир-бирлари билан суҳбатлашишлари эҳтимоли кўпроқ. Гуруҳ қанчалик кичик бўлса, уни ўз вақтида сезиш осонроқ бўлади.

Ечим: болалар компьютерларига махсус дастурларни ўрнатинг, улар устозларга нима қилаётганини кўриш ва мониторларини масофадан бошқариш имкониятини беради. Бунинг учун кўп одамлар Go Guardianдан фойдаланишади, Aмерика мактабларида улар ProctorUни, рус мактабларида эса масофадан таълим беришнинг турли дастурларидан фойдаланадилар.

Энди онлайн таълимда тажрибасиз ўқитувчилар томонидан йўл қўйиладиган хатолар ҳақида бир неча сўз.

  1. Ўзларининг ҳикоялари ўрнига улар видео қўядилар ва томоша қилгандан кейин савол кутадилар

Ушбу ёндашув иш бермайди, чунки дастлаб видеони иштиёқ билан томоша қилишади ва бирмунча вақт ўтгач, улар чарчашади ёки шунчаки чалғийдилар ёки кўнгил очар нарсага ўтадилар. Дарс пайтида сиз талабаларга фақат қисқа видеоларни кўрсатишингиз мумкин, улар ўқувчиларнинг ўзаро ва ўқитувчи билан мулоқотига халақит бермайди.

  1. Ўқувчиларга ота-оналарининг ёрдами асосида топшириқ берилади

Бу қатъиян тақиқланади, чунки дарс бериш ота-оналарнинг эмас, балки устозларнинг вазифаси. Бола уйда таълим олиши эса жараённи янада қийинлаштиради.

  1. Дарс мавзуларини танлашда эркин муносабат

Онлайн ва офлайн дарсларни ўзлаштириш орасидаги тафовут жуда катта. Дарсларни синф хоналарида ўқиб юрган болалар онлайн таълим олишга қийналишади. Бу жараёнда эса ўқитувчининг маҳорати муҳим аҳамиятга эга. Ўтиладиган дарсларни самарали ташкил этиш учун  ўқувчилар ўтиладиган дарслардан олдинроқ хабардор бўлишлари керак.Бунда ўқитувчи режага қатъий риоя қилиши лозим. Кийим масаласида расмийроқ услуб танлангани маъқул, бу ўқувчининг дарсларга жиддийроқ ёндашишига ёрдам беради.

Онлайн дарсларни ташкил этишда интернетнинг янгидан янги имкониятларидан кўра қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш кўпроқ самара беради:

– Онлайн воситалардан кенгроқ фойдаланган ҳолда ўзлаштиришни янада қизиқарли қилиш мумкин.

– Онлайн мактабга кўпроқ ўқувчиларни жалб қилиш, чунки баъзи болалар офлайн дарслар қийин туюлади. Ушбу талабалар орасида диққат етишмаслиги ёки гиперактивлиги бузилган болалар ҳам бор.

– Онлайн ишлаш масофада ишлашни синаб кўриш учун яхши сабабдир. Масалан, болалар биргаликда презентация ёки мультимедиа лойиҳасини амалга оширишлари мумкин. Шундай қилиб, агар лойиҳа Google Documentsда амалга оширилган бўлса, унда устоз ўқувчиларнинг умумий файлга қандай тузатишлар киритишини ва ҳамма жамоавий ишда қанчалик фаол иштирок этаётганини кўриши мумкин.

 

olympic.uz