Skip to main content
Yangiliklar

Биласизми? 15 апрель куни илк Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтган

By 15.04.2020No Comments

1896 йилнинг 15 апрель санасида Афинада ўтган илк Олимпия ўйинлари якунига етган ва ёпилиш маросими ўтказилган.

Ўша вақтда “I Халқаро Олимпия ўйинлари” номи билан юритилган мусобақада 14та мамлакатдан келган жами 241 нафар эркак спортчи 9та спорт турида иштирок этган. Аёллар ушбу мусобақада умуман иштирок этишмаган.

Дастлабки мусобақа ҳозиргиларидан тубдан фарқ қилган – Олимпиада машъаласи ҳам, олтин медаллар тақиш ҳам бўлмаган. Ташкилотчилар спортчиларнинг миллати ва медаль сарҳисоби билан шуғулланишмаган, шу боис бизгача етиб келган маълумотлар хато бўлиши мумкин.

Афинада 1896 йили ўтказилган биринчи замонавий олимпиада ўйинларида биринчи ўринни эгаллаган атлетлар лавр барги ва кумуш медаллар билан тақдирланганлар. Қизиғи, иккинчи ўрин эгаларига бронза медаллари топширилган бўлиб, учинчи ўрин соҳибларига ҳеч қандай соврин берилмаган.