Бел оғриғи бугунги куннинг кутилмаган ҳамроҳига айланган. Aгар шундай муаммога дуч келаётган бўлсангиз, ҳозироқ маслаҳатларимизни бажаришни бошланг.
1. Тўрт оёқда полда текис ётинг, қўлларингизни тўғриланг. Бел эгилмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бир оёғимизни бел томонга тортишни бошлаймиз ва кейин уни дастлабки ҳолатга қайтарамиз. Иккинчи оёқ билан ҳам худди шундай қилинг. 15 марта такрорланг.
2. Бу машқ учун бизга кичик жўва ёки тўп керак. Сиз жўвани, масалан, поролондан қилишингиз мумкин. Биз чалқанча ўгирилиб, оёқни тиззасидан эгамиз. Жўвани белга қўямиз ва унга суяниб, бошни пастга эга бошлаймиз. 15 марта такрорланг.
3. Энди яна ўгирилиб, тирсакларимизга суяниб, белимизни қайира бошлаймиз. Кейин дам оламиз. 15 марта такрорлаймиз.
4. Ўрнимиздан туриб, тиззамизни тик қилиб, оёқ учига бармоқларимизни теккизишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳолатни 15 сония давомида ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.
olympic.uz