Skip to main content
Yangiliklar

Қашқадарё вилоят таэквондо WT федерацияси ҳақида маълумот

By 24.04.2020No Comments

Вилоят таэквондо WT федерацияси 2003 йил 15 сентябрда 167-сон билан давлат руйхатига олинган ва ташкил этилган.

Федерация ижрочи директори: Муродов Шавкат Жўраевич
Федерация бош мураббийи: Зухридинова Сайёрахон

2020 йил 1 апрель ҳолатида вилоят кесимида ҳақиқатда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган мураббийлар сони 34 кишини ташкил этади. Вилоятнинг 14 тумани ва Қарши шаҳрида 1047 спортчи Қарши ИОЗМИ ва туманларда мавжуд БЎСМларда таэквндо WT спорти билан шуғулланиб келишмоқда. Таэквондо WT спорти гуруҳлари сони 63 тадан ортиқ-бу расмий БЎСМлар таркибидагилар бўлиб, бундан ташқари мураббийлар томонидан МТТ ва мактабларда ҳам секциялар мавжуд.
2019 йил 26-28 апрель кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида таэквондо WTF спорти бўйича халқаро турнир мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда 9 вилоят спортчилари ҳам иштирок этишди Мусобақалар якунига кўра Турдиев Муҳаммад 32 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади.
2019 йил 28-30 апрель кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида таэквондо WT спорти бўйича 1999-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди ва ушбу мусобақада 1 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритишди.
2019 йил 10-13 июнь кунлари Наманган шаҳрида таэквондо WT спорти бўйича 1-халқаро турнир мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларидан 1200 ошиқ спортчилар иштирок этишди. Бу мусобақада вилоят терма жамоаси ҳам иштирок этишди ва 2 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритишди.
2020 йилда республика биринчиликлари ва халқаро мусобақаларга ҳам индивидул тарзда спортчилар билан онлайн тарзда машғулотлар олиб борилмоқда.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати