Skip to main content
Yangiliklar

13 апрель – “Степлер”нинг туғилган куни

By 13.04.2020No Comments

Бу кун тарихда рукнимиз давом этади.

Степлер — универсал буюм саналади, айниқса идора ходимлари учун. Шунинг учун ҳам, ушбу буюм бизнинг иш столимизга қаердан келгани ва қайси ақлли инсон уни ўйлаб топгани ҳақида гаплашмай, илож йўқ.

Инсонга ҳаёти давомида доим нимадир керак бўлади ва ушбу “нимадир”лар рўйхатидан боғлаш/улаш/бириктириш асбоби жой эгаллади.

X аср бошларида инсон бир неча ҳужжатларни бир-бирига улашни резинка тасма ёрдамида улашни ўрганди. Кейинчалик қоғозлар мум ва боғичлар ёрдамида бирлаштирила бошлади. XVII асрда француз қироли Людовик XV ҳузурида механик қурилма ёрдамида бириктириш — янги ғояси муҳокама қилинди. Лекин механизмнинг ўзига хослиги шунда эдики, ҳар бир темир ҳалқачалар қўлда ясалиб, ўйма нақшда қироллик эмблемаси туширилган эди. Кейинчалик тарихчилар америкалик Самюел Слокуманни 1841 йил патентлаган степлери — қоғозга ёпиштирилган тўғноғичлар билан эслашди.

Фойдаланишда қулай бўлган илк степлер 1997 йил 13 апрелда Кристиан Бергер томонидан ихтиро қилинган ва 1999 йил патентлаган. Айтиш жоизки, бу вақтгача степлер ривожланиш босқичлари ҳам бир қатор бўлган.