Дон Хуан Антонио Самаранч 89 йил умр кўрди ва тарихга Халқаро олимпия қўмитасини (ХОҚ) дунёнинг энг кучли ташкилотлардан бирига айлантирган инсон сифатида кирди. Олимпия ҳаракати етакчисига айланган Самаранч, Олимпия ўйинларини глобал ва жуда ҳам фойда келтирадиган даражага олиб чиққан.
Хуан Антонио Самаранч Олимпия қўмитасига 1980 йилдан 2001 йилгача раҳбарлик қилган пайти спортдаги энг қудратли шахс саналган. У деярли касод ёқасида бўлган ташкилотни кўп миллион долларлик тижорий ширкатга айлантирганди.
2001 йил 16 июль куни – Самаранч ХОҚнинг умрбод фахрий президенти этиб сайланганди.
Самаранч 2010 йил 21 апрель куни 89 ёшида Барселона шаҳрида вафот этган.