Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочилар назорат остида

By 26.03.2020March 27th, 2020No Comments

Таэквондо WT ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзолари айни кунларда Тошкент вилояти Ҳумсон ўқув базасида тайёргарлик машғулотларини ўтказаётган асосий таркиб вакилларини назоратдан ўтказишди.

Айтиш керак жамоа аъзолари махсус дастур асосида умумжисмоний ҳолатларини ушлаб туриш ва чидамлиликни ошириш борасида кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб боришмоқда. Асосий таркиб мураббийлари Александр Ким, Максим Рафалович ҳамда Ким Жин Юнг билан биргаликда спортчилар 8 апрелга кадар шу ерда йиғинни олиб боришади.

Атлетларнинг витаминизацияси, яшаш шароити, таомланиши, руҳий ва жисмоний ҳолатларини тўлиқ назорат қилиш учун тажрибали мутахассислар психолог Муфиза Ходжагнуруллаева, диетолог Хуршида Холдорова, массажист Станистав Дагбаев, шифокор Мурод Азимовдан ташкил топган гуруҳ аъзолари Ҳумсонга боришди ва етакчи таэквондочиларни кун давомида текшириб боришди. Шунингдек, спортчиларни короновирусдан огоҳлантириб уларни гигиеник тартиб қоидаларга қаттиқ амал қилиши ва жиддий вазиятларда зудлик билан шифокорларга учрашиш кераклигини уқтиришди.

Энг муҳими бу ҳолат спортчиларнинг кайфияти ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак дейди психолог Муфиза Ходжагнуруллаева. Бундай назорат ва текширувлар мунтазам равишда ўтказиб борилади.