Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо бўйича жаҳон чемпионати қолдирилди

By 31.03.2020No Comments

Токио Олимпиадасининг 2021 йилга қолдирилиши бир қатор спорт турларида ушбу йил учун мўлжалланган жаҳон чемпионатларининг ўтказилишига ҳам таъсир қилмоқда. Бу ҳол таэквондо спортини ҳам четлаб ўтмади.

Хитойнинг Уси шаҳри 2021 йилнинг май ойида таэквондо бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги дунё биринчилигига мезбонлик қилиши белгиланган эди. Бироқ Олимпиаданинг ёз фаслига мўлжаллангани бу жаҳон чемпионатининг қолдирилишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирча Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Усидаги ЖЧни айнан қайси муддатга кўчириши бўйича расмий хабар бергани йўқ. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт тури бўйича Токио Олимпиадасининг барча йўлланмалари тақсимлаб бўлингани йўқ. Коронавирус инқирози тўлиқ бартараф этилгач Осиё ва Европа қитъалари учун квалификацион турнирлар ўтказилади.