Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига ташриф буюрди.
Маълумки, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун тест-синов тизимини ишлаб чиқишди. Синов тизими геномнинг учта бўлимининг уч қисмини полимераз занжирли реакцияси (ПЦР) таҳлилига асосланган. Бу ушбу янгиликнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, шу вақтгача ўзбек хизматларида мавжуд бўлган тестлар фақат битта таҳлилга асосланарди.
Федерация вакиллари Марказ лабораториясига ташриф буюришганида, ушбу ишлаб чиқилган синов тизими билан батафсил танишишга муваффақ бўлди.
Илғор технологиялар маркази директори Шаҳло Турдиқулова билан бўлиб ўтган учрашувда спортчиларнинг ўқ отиш машғулотларига турли инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, келажакда спортчилар соғлиғини мониторинг қилишнинг замонавий усуллари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида марказ раҳбарияти Ўзбекистонда ўқ отиш спортини янада ривожлантиришга амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати