Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон ва ?? БАА таэквондо ассоциациялари ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланади.

By 03.02.2020February 22nd, 2020No Comments

Куни кеча Фужайрада “Фужайра Опен” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа доирасида бир қатор тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

?? БАА таэквондо федерацияси Бутунжаҳон таэквондо федерацияси тизимини қабул қилгани муносабати билан ?? Ўзбекистон таэквондо Ассоциацияси халқаро бўлими бошлиғи Сарвар Шамусаров Бутунжаҳон таэквондо вакили сифатида махсус серитификатни ?? БАА таэквондо федерацияси президенти Аҳмед Ал Зейюдига топширди.

Бундан ташқари ?? БАА ҳамда ?? Ўзбекистон таэквондо ассоциациялари ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш борасида келишувга эришилди. Келажакда икки давлат таэквондочилари Ўзбекистонда ва Бирлашган Араб Амирликларида биргаликда йиғинлар ўтказиш кўзда тутилган.