Skip to main content
Yangiliklar

Туркиш Опен”. Катталар тоифасида 4та медаль қўлга киритилди.

By 04.02.2020February 22nd, 2020No Comments

Кеча, 3 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича анъанавий ?? “Туркиш Опен” мусобақаси старт олди.

Дастлабки кунда катталар тоифасидаги жанглар бўлиб ўтди. +73кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова мусобақа давомида барча рақибаларини мағлуб этди ҳамда олтин медалга эга чиқди. -68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасурбек Жайсунов ҳамда -49кг вазнда Мадинабону Маннопова кумуш медалларни қўлга киритишди. -63кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалига эга чиқди.

?? “Туркиш Опен” мусобақасининг биринчи кунида совриндор бўлган таэквондочиларимиз:
Олтин медаль – Светлана Осипова
Кумуш медаль – Мадинабону Маннопова
Кумуш медаль – Жасурбек Жайсунов
Бронза медаль – Улуғбек Рашитов

Маълумот учун, 4 февраль куни ўсмирлар, 5 февралда кадетлар тоифасида жанглар бўлиб ўтади.