Skip to main content
Yangiliklar

Шин Хюн Сук ва Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

By 02.02.2020February 22nd, 2020No Comments

Учрашув доирасида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов жаноб Шин Хюн Сук билан юртимизда таэквондо спорт турини янада ривожлантиришни ва кенг тарғиб қилишни муҳокама қилишди. Ушбу учрашув доирасида бир нечта келишувга эришилди.

Масалан, 2020 йил давомида 20 кишидан иборат Бутунжаҳон Таэквондо Тинчлик Корпуси таэквондо усталари Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларига ташриф буюриб, таэквондо спорт тури бўйича ёш спортчиларимиз учун мастер-класслар ўтказиб бериши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари Бутунжаҳон Таэквондо Тинчлик Корпуси ҳисобидан Ўзбекистоннинг бир неча таэквондо спорт клублари спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланиши режалаштирилмоқда.

Жаноб Шин Хюн Сукнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ва Бутунжаҳон Таэквондо Тинчлик Корпуси ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда таэквондо спорт турини янада ривожлантириш ва уни кенг тарғиб қилишдир.