

Бугун, 5 январь куни таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлашди.
Йиғин доирасида бугун таэквондочиларимиз Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ташкил этилган тадбирда ҳам иштирок этишди.
Тадбирдан сўнг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов спортчиларимиз билан суҳбатлашишди ва олдинда турган мусобақаларда таэквондочиларимизга муваффақиятлар тилашди.