Skip to main content
Yangiliklar

Сарвар Шамусаров Озарбайжон таэквондо Федерациясига тақдимот ўтказди.

By 18.01.2020February 21st, 2020No Comments

17 январь куни Озарбайжон таэквондо Федерациясининг йил якунларига бағишланган ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу ҳисобот конференция давомида Озарбайжон таэквондо Федерацияси Бутунжаҳон таэквондо Федерациясининг аъзолик тизимига қўшилди.

Ўзбекистон таэквондо Ассоциацияси халқаро бўлими бошлиғи Сарвар Шамусаров Жаҳон таэквондо вакили сифатида ушбу аъзолик тизимининг тақдимотини ўтказди. Озарбайжон таэквондо федерацияси бир овоздан ушбу тизимга ўтишини маъқуллади.