Skip to main content
Yangiliklar

“Фужайра Опен”да қатнашадиган таэквондочиларимиз БААга учиб кетишди.

By 29.01.2020February 21st, 2020No Comments

31 январь – 2 февраль кунлари БААнинг Фужайра амирлигида таэквондо бўйича анъанавий ?? “Фужайра Опен” мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 нафар спортчи билан иштирок этади.

Бугун эрта тонгда терма жамоа делегацияси Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетди.

?? “Фужайра Опен” мусобақасида иштирок этадиган терма жамоа аъзолари:
-68 кг – Сардор Тоиров
-80 кг – Шуҳрат Салаев
+87 кг – Шоҳруҳ Ражабов
-53 кг – Чарос Қаюмова
-62 кг – Феруза Содиқова
-67 кг – Нигора Турсунқулова

Маълумот учун, ?? Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2019 йиллар давомида ?? “Фужайра Опен” мусобақасида жами 26та олтин ?, 18та кумуш ? ва 26та бронза ?, жами 70та медални ? қўлга киритган.