Хабарингиз бор, шу йилнинг декабрь ойида Россиянинг Москва ва Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо бўйича муҳим мусобақалар бўлиб ўтади. Унда бир қатор спортчиларимиз иштирок этишади.
Мазкур мусобақалардан олдин таэквондочилар Светлана Осипова, Нигора Турсунқулова, Никита Рафалович ва Улуғбек Рашитов жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш мақсадида “FEDOROVICH KLINIKASI” санаторийсида хордиқ чиқаришмоқда.