Skip to main content
Yangiliklar

Катта дубулға мусобақаси саралаши. Нигора Турсунқулова бронза медали соҳибаси!

By 02.11.2019February 21st, 2020No Comments

Хитойнинг Уси шаҳрида Катта дубулға мусобақасининг II очиқ саралаш баҳслари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кунида беш нафар спортчимиз иштирок этди.

Қувонарлиси -67 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова бу мусобақада ярим финалга қадар етиб борди. Бронза медали учун баҳсда Турсунқулова ғалабага эришди ва Катта дубулға мусобақаси финал босқичига йўлланмани қўлга киритди! Энди Турсунқулова 18-20 декабрь кунлари Уси шаҳрида бўлиб ўтадиган Катта дубулға мусобақасида иштирок этади ва Олимпиада йўлланмаси учун курашади.

Бугунги баҳсларда Феруза Содиқова, Улуғбек Рашитов ва Жасур Жайсунов чорак финалга қадар етиб борди. Ниёз Пўлатов эса дастлабки баҳсда имкониятни бой бериб қўйди