Skip to main content
Yangiliklar

Бугун ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олади.

By 26.11.2019February 21st, 2020No Comments

Бугун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ўртасидаги 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. 28 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада қиз болалар ва ўғил болалар 10тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Дастлабки кунги баҳсларда қизлар -46, -55 ва -68 кг, ўғил болалар эса -45, -55 ва +78 кг вазн тоифаларида даянга чиқишади.

Бўлажак таэквондо юлдузлари иштирокидаги қизиқарли баҳсларга марҳамат.