Skip to main content
Yangiliklar

Тошкентда Корея Республикаси элчиси соврини учун мусобақа бошланди, бугун тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

By 04.10.2019February 20th, 2020No Comments

Бугун Тошкентда ёш таэквондочилар ўртасида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси соврини учун мусобақа старт олди.

Икки кун давом этадиган мусобақа ўсмирлар тоифасида ўтказилиб, унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрадиган 500дан зиёд ўғил-қизлар 10та вазн тоифасида баҳс олиб боришади. Мусобақа Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Кан Джэ Квон, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов ва бошқалар иштирок этишди.

Маросим давомида Ойбек Касимов ва элчи Кан Дже Квон сўзга чиқиб, бундай мусобақалар юртимизда таэквондо спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшиши, янгидан янги иқтидорларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этишди.

Баҳслар эртага ниҳоясига етади.