Skip to main content
Yangiliklar

София Гран-приси. Турсунқулова чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди.

By 19.10.2019February 20th, 2020No Comments

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Нигора Турсунқулова чорак финалда британиялик Лорен Уильямс билан тўқнаш келди. Афсуски тажрибали Уильямс 33:8 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда грециялик Атанасия Митсопулуни 14:9, нимчорак финалда хорватиялик Матея Йелични 18:8 ҳисобида мағлуб этганди.