Skip to main content
Yangiliklar

София Гран-приси. Осипова нимчорак финалга чиқди.

By 19.10.2019February 20th, 2020No Comments

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор. Бугун Нигора Турсунқулова, Дмитрий Шокин ва Светлана Осипова жангларда қатнашишади.

Бундан бироз аввал Чиба Гран-приси бронза медали соҳибаси Светлана Осипова 1/16 финалда австриялик Марине Яхлга қарши даянга чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда ўзбекистонлик таэквондочи 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Нимчорак финалда Осипова мусобақада 1-рақамда сараланган британиялик Бьянка Уолкден билан тўқнаш келади.