Skip to main content
Yangiliklar

София Гран-приси. Осипова нимчорак финалда тўхтади.

By 19.10.2019February 20th, 2020No Comments

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бундан бироз аввал Светлана Осипова нимчорак финалда мусобақада 1-рақамда сараланган британиялик Бьянка Уолкденга қарши жанг қилди. Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда Осиповага озгина омад етишмай қолди – 13:14.

Бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда австриялик Марине Яхлни 6:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.