Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Улуғбек Рашитов – чемпион!

By 24.10.2019February 20th, 2020No Comments

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кунги мусобақаларда ҳам тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

-58 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов мусобақа финалида хитойлик Лианг Юшуаига қарши даянга чиқди. Қизиқарли ўтган баҳсда ҳамюртимиз 17:15 ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Рашитов мусобақада бунгача германиялик Сезгин Абдуллатиф (33:0), мўғулистонлик Молом Туменбаяр (24:15), кореялик Ким Даэик (28:11), италиялик Вито Делл Акилани (13:12) таслим қилди.