Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Светлана Осипова финалда.

By 24.10.2019February 20th, 2020No Comments

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кунги мусобақаларда ҳам тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

+73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Светлана Осипова чорак финалда италиялик Лаура Жиакомини устидан 9:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ярим финалда россиялик Олга Музичка 13:1 ҳисобида доғда қолдирилди.

Финалда Осипова франциялик Солене Авоулеттега қарши даянга чиқади.