Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кунги мусобақаларда тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
+87 кг вазн тоифасида Дмитрий Шокин мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва эквадорлик Файардо Хуаконга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 21:1. Афсуски чорак финалда Шокинга хитойлик Жиан Тиан билан баҳсда озгинагина омад етишмади – 22:24.
-73 кг вазн тоифасида даянга чиққан Мафтуна Эргашева ҳам мусобақани чорак финалдан бошлади. Афсуски Эргашева хитойлик Ли Ченга қарши баҳсда ютқазиб қўйди. Бироздан сўнг Маристелла Смиральяга билан бронза медали учун жанг қилади.