Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Мадинабону Маннопованинг финалдаги рақибаси маълум.

By 23.10.2019February 20th, 2020No Comments

-49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадинабону Маннопова финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақани чорак финалдан бошлаган Мадинабону хитойлик Заойи Лини (9:7), ярим финалда эса германиялик Эла Айдинни (11:9) мағлубиятга учратди.

Унинг финалдаги рақибаси мисрлик Абделсалом Нур бўлади. 1993 йилда туғилган таэквондочи уч марта Африка чемпиони бўлган. Нур ушбу мусобақада қозоғистонлик ва россиялик спортчиларни мағлуб этиб финалга чиқди.

Финал баҳси Тошкент вақти билан соат 13:15да бошланади.