Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз Чибада илк машғулотни ўтказишди.

By 12.09.2019February 20th, 2020No Comments

Эртага Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-приси бошланади.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этади. Бугун спортчиларимиз Чибадаги “Chiba Port Sport Arena” спорт мажмуасида машғулот ўтказишди.

Эртага Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни бошлашини хабар бергандик. Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацга қарши даянга чиқади.

Ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.