Бугун Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-приси старт олди.
Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни бошлади.
Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацга қарши даянга чиқди ва 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Энди ҳамюртимиз нимчорак финалда италиялик Маристелла Смиральяни мағлуб этган мексикалик Брисеида Акостага қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.