Skip to main content
Yangiliklar

Чиба Гран-приси. Эртага Никита Рафалович даянга чиқади.

By 14.09.2019February 20th, 2020No Comments

Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-приси давом этмоқда. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова иштирок этиб бронза медалини қўлга киритганди, бугун Нигора Турсунқулова ҳам бронза медалга эга чиқди.

Гран-прининг сўнгги учичи кунида ўзбекистонлик Никита Рафалович юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Қуръа натижаларига кўра 5-рақамда сараланган Рафалович 1/16 финалда 28-рақамда сараланган тайпеилик Лиу Вей Тингга қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда Дамон Сансум (Буюк Британия) – Жулио Феррейра (Португалия) учрашуви ғолиби билан жанг қилади.