Skip to main content
Yangiliklar

Бугун “Russia Open” старт олади.

By 28.09.2019February 20th, 2020No Comments

Бугун Москва шаҳрида таэквондо бўйича G-1 классидаги “Russia Open” рейтинг турнири старт олади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилади. Мусобақанинг дастлабки кунида 7 нафар таэквондочимиз даянга чиқишади.

-62кг вазн тоифасида Феруза Содиқова қуръага кўра дастлабки босқичда Кот-ДИвуар вакиласи Кесси Флоренсе Жако билан тўқнаш келади.

Чиба Гран-Присида бронза медалига эга чиққан -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Нигора Турсунқулова мусобақани иккинчи босқидан бошлайди. Унга Анастасия Киреева (Россия) – Анастасия Флоринска (Россия) жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади.

Чибада бронза медаль олган яна бир спортчимиз, +73кг тоифасида даянга чиқадиган Светлана Осипова чорак финалда Анастасия Веретехинага қарши жанг қилади.

-63кг вазн тоифасида жанг қиладиган Ниёз Пўлатов “Russia Open”ни тожикистонлик Рамазон Мирзоевга қарши баҳс билан бошлайди.

-68кг вазн тоифасида юртимиз шарафини бир йўла 3 нафар таэквондочи ҳимоя қилади. Улуғбек Рашитов Вячеслав Минин (Россия), Жасурбек Жайсунов Андрей Балан (Россия) ва Сардор Тоиров эса Қайрат Саримсаков (Қозоғистон) билан жанг қилади.