Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими раҳбари Нурали Акрамов ва Тошкент вилоят бўлими раҳбари Дилшоджон Тўрақулов Бутунжаҳон таэквондо WT федерацияси “Куккивон” академиясининг бир ойлик магистрлик малака ошириш курсида таҳсил олиш учун Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрига учиб кетишди.
Малака ошириш курслари 20 сентябрдан 18 октябргача давом этади.