

Тошкентда ўтаётган таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Зафарбек Каримов -41 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Ушбу вазндаги спортчиларни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Жисмония тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев тақдирлашди. Чемпион шарафига Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради ва байроғимиз баланд кўтарилди.