
Тошкентда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари старт олди.
-4️⃣4️⃣ кг вазнда ?? таэквондочимиз Маржона Худойқулова мусобақани 1/16 финалда ?? украиналик Олександра Лабузовага қарши жанг билан бошлади. Биринчи раундда ҳамюртимиз 0:8 ҳисобида ортда қолаётганди, бироқ кетма-кет аниқ зарбалардан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олди. Баҳс тугашига 5 сония қолганида ҳисоб 24:24 эди. Маржона ўзида куч топа олди ва 28:26 ҳисобида зафар қучди.
Энди ҳамюртимиз нимчорак финалда ?? филиппинлик Крисриата Каталина Тиу билан тўқнаш келади.