
3️⃣3️⃣ кг вазн тоифасида ??ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев ??швециялик Адеми Блеронга қарши жанг қилди. Кескин ўтган беллашувда ҳамюртимиз 17:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланма олди! Бу дегани Муҳаммадамин камида бронза медалига эга чиқади.
Энди ҳамюртимиз ярим финалда ??украиналик Максим Маненковга қарши даянга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Алиев 1/16 финалда ??британиялик Оуен Блантни 23:2, нимчорак финалда ??филиппинлик Хулио Мигель Сапатани 23:3 ҳисоблари билан мағлуб этган эди