Skip to main content
Yangiliklar

Жаҳон чемпионати. Муҳаммадамин Алиев кучли саккизталикда.

By 08.08.2019February 17th, 2020No Comments

3️⃣3️⃣ кг вазн тоифасида ??ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев нимчорак финалда ??филиппинлик Хулио Мигель Сапатага қарши жанг қилди. Жангнинг биринчи раундидан устунликни ўз қўлига олган ўзбекистонлик таэквондочи якунда 23:3 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга йўлланма олди!

Энди ҳамюртимиз чорак финалда ??швециялик Адеми Блеронга қарши даянга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Алиев 1/16 финалда ??британиялик Оуен Блантни 23:2 ҳисобида мағлуб этган эди.